Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой янги транспорт йўлагини тайёрламоқда 

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой янги автотранспорт йўлагини тайёрламоқда ҳамда биргаликда темирйўл қуриш бўйича барча масалаларни келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати раҳбари Ақилбек Жапаров Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси очилиш маросимида маълум қилди

«Бугунги кунда қирғиз-ўзбек чегаралари яқинида логистика марказларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш фаол босқичда турибди. Қизилқия шаҳрида Фарғона ва Боткен вилоятларини боғловчи савдо-логистика марказини қуриш ва ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда», – деди у. 

Жапаровнинг сўзларига кўра, мазкур савдо-логистика марказининг ишга туширилиши мамлакатлар ўртасидаги экспорт-импорт операцияларини ривожлантиришга кучли туртки беради.  

«Қизилқия шаҳрини Хитой билан чегарада жойлашган Иркештом ўтказиш пункти билан боғлайдиган автомобил йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бошланди. У ерда логистика марказини қуриш режалаштирилган. Шу тарзда Қирғиз Республикаси Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида транзит кўприги бўлишга тайёр», – деди у. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan