Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни 81 ёшида вафот этди. Унинг қизи, актриса Муқаддас Саъдуллаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида отаси вафоти ҳақида хабар берган.

Актёр сўнгги йилларда оғир хасталикка чалинган, ўтган ҳафтада шифохонанинг жонлантириш бўлимига оғир аҳволда жойлаштирилганди.

Кейинчалик актёрнинг аҳволи оғирлашиб, комага тушиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan