10 апрел куни Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилди.
Хоннинг лавозимдан четлатилиши ортидан 11 апрелда парламент қуйи палатасида ўтган овоз бериш жараёнида «Покистон мусулмонлари лигаси» партияси етакчиси Шаҳбоз Шариф мамлакатнинг янги бош вазири қилиб сайланди.
Мамлакатдаги бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг Покистон билан боғланган кўплаб иқтисодий лойиҳаларига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиқди.
Kun.uz мухбири шарқшунос-афғоншунос олим Шоислом Акмалов билан айни мавзу таҳлили юзасидан интервью уюштирди.
Унда шунингдек, Ўзбекистонни океанга чиқариши мумкин бўлган «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темирйўлининг режаси, Ҳиндистон билан ҳамкорлик алоқалари ҳамда Афғонистондаги вазият бўйича ҳам сўз боради.