Жиззахдаги сел ва тошқин оқибатлари ҳақида репортаж

15-умумтаълим мактабида гуманитар ёрдамларни қабул қилиш штаби ташкил қилинган. Фориш тумани ҳокими ўринбосари Элнора Умматованинг айтишича, мактаб спорт залидан омборхона сифатида фойдаланилмоқда. Ўша жойда ҳомийлар ва ташаббускорлар томонидан кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами ғамлаб бориляпти. Жабр кўрганларнинг эҳтиёжига кўра озиқ-овқат ва кийим-кечак тарқатиляпти.

Сел келган кундан бошлаб, ҳудудда махсус штаб ташкил қилинган ва тошқин оқибатларини бартараф этиш учун ҳаракат қилинмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, сел оқими қишлоқдаги 260 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 тасига тўлиқ, 44 тасига ўртача ва 163 тасига енгил даражада талафот етказган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan